Telegram Group Search
🔎Бухородаги 20-сон Жазони ижро этиш колониясидаги маҳкумлар мурожаатлари қабул қилинди

📎батафсил 🗣lotin yozuviga o’tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📍Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Хонобод шаҳрида сайёр қабул ўтказди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гульнора Абдувоҳидова Хонобод шаҳар, “Хидирша”, “Фозилмонота”, “Мехмонобод” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Ушбу ҳудуддан юборилган мурожаатлар сони ошаётгани сабабли айнан шу маҳаллалардаги фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди. Мурожаатлар мавзусидан келиб чиқиб, қабулга Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди раиси, вилоят Кенгаши депутати, “Тадбиркор аёл” Халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлими, “Ҳамроҳ” ННТ вакиллари ва бошқа ташкилот вакиллари жалб этилди.

📎батафсил 🗣lotin yozuviga o’tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔈Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари,
Сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этамиз!

Мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш, бу – инсон ҳуқуқларини таъминлаш сари мустаҳкам пойдевор қўйиш демакдир. Сўз ва матбуот эркинлиги ҳар бир фуқаронинг ва ОАВнинг ўз фикрларини эркин ифода этиши, муҳокама қилиши ва ахборот олиши учун зарур шароитларни яратади. Журналистлар муҳим маълумотларни етказиш орқали жамиятда шаффофликни таъминлайди, турли фикрлар ва мулоҳазаларни илгари суриш орқали жамиятда конструктив мулоқотни рағбатлантириб боради. Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди.

Ҳурматли журналист, блогер ва матбуот котиблари!

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши борасидаги бугунги фаолиятингиз мақтовга сазовор. Бундан кейинги фаолиятингизда ҳам ахборотларни тезкор, холис ва тўғри ёритишингизда куч-ғайрат, шижоат ва илҳом тилаймиз.

Журналистик фаолиятингизда доимо муваффақиятларга эришишингизни тилаб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини мунтазам ёритиб, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган барча ОАВ ходимлари ва блогерларга миннатдорчилик билдирамиз.

Омбудсман жамоаси

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МДҲга аъзо давлатлари ўртасида миграция масаласи бўйича ҳамкорлик қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилади – Омбудсман.
МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси йиғилиши тафсилотлари  

Бугун, 2024 йилнинг 27 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда мазкур Комиссия аъзоси, Ўзбекистон Республикасидан вакил сифатида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова иштирок этди. Шунингдек, муҳокамаларда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон вакиллари ҳам иштирок этишди.

📎батафсил 🗣lotin yozuviga o’tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬Омбудсман ўринбосари навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди

Қабулда 30 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларда чет элда жазо муддатини ўтаётган ҳамюртимизга ҳуқуқий кўмак бериш, ишдан ноқонуний бўшатиш, 18 ёшга тўлганлиги сабабли “Мурувват уйи”дан кетган болага уй-жой ажратиш, моддий ва ижтимоий ёрдам олиш, нореал қарздорликни бартараф этиш, ижро органлари ҳаракатидан норозилик, хусусий мулк билан боғлиқ ҳолатлар ва суд тергов жараёнларига оид мурожаатларини қолдиришди.

📎батафсил 🗣lotin yozuviga o’tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✔️Ўзбекистон, Россия ва Венесуэла Омбудсманлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Парламенти Омбудсмани Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи доирасида Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова ҳамда Венесуэла Боливар Республикасининг Халқ ҳимоячиси Хосе Руис Ангуло билан учрашди. 

Учрашувларда Омбудсманлар мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фаолиятни кучайтириш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш борасида ўзаро фикр алмашишди. Шунингдек, тажриба алмашишди, мурожаатлар билан ишлаш механизмларига оид сўнгги янгиликлар билан бўлишишди. 

Хусусан, Венесуэла Омбудсмани Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни кузатиб бораётгани, инсон ҳуқуқлари соҳасида салмоқли ўзгаришлар бўлганлигига урғу бериб, ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдирди. 

📎батафсил 🗣lotin yozuviga o’tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔎Омбудсман Санкт-Петербургдаги юртдошларимиз мурожаатларини ўрганди


2024 йилнинг 28 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди.

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонасида ташкил этилган қабулда ҳамюртларимиз таълим, ётоқхонага жойлашиш, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, мигрантларга муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида мурожаат қилишди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Омбудсманга ombudsman.uz сайти орқали ҳам онлайн мурожаат юборишлари мумкин.


🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/06/29 21:12:50
Back to Top
HTML Embed Code: